Ўзбекистонда ЙТҲларни ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш тартиби маълум қилинди

Ўзбекистонда тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаларини ички ишлар органлари ходимларисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилди. Бу ҳақди ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра:

  • ЙТҲда ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва бошқа мол-мулк шикастланмаган бўлиши;
  • ЙТҲда иккитадан кўп автомобиль (шу жумладан, тикамали) иштирок этмаган бўлиши;
  • Икки ҳайдовчилардан бири ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиши ва улар ўрасида низо бўлмаслиги;
  • ЙТҲ пиёда иштирокисиз бўлиши.
  • ЙТҲга қадар автомобиль эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган бўлиши;
  • Автомобиль бошқариш учун барча тегишли ҳужжатлар тўлиқлиги таъминланган бўлиши;
  • Ҳайдовчиларда мастлик ҳолати бўлмаслиги шарт.

Ушбу талаб доирасидан ташқари тартибда тузилган хабарнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ички ишлар органлари томонидан расмийлаштирилиб умумий тартибда кўриб чиқилади.

Хабарномани тўлдириш тартиби билан ИИВ ЙҲХБ сайти орқали таниши мумкин. Транспорт воситалари жойидан олинмасдан, фото ва видеога олиниб, хабарномага илова қилинади. Ҳодиса содир бўлган вақтдан 4 соат давомида яқин ҳудуддаги наркологик диспенсер ёки соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман-шаҳар даволаш муассасаларига мурожаат этиб мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текшувдан ўтиш лозим.

Тўлдирилган хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар уч иш куни ичида фуқаролик жавобгарлигини суғурталаган суғурталовчига юборилади. Суғурталовчи ҳужжатларни ўрганиб, 15 календарь куни ичида суғурта товонини тўлаш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Аввалроқ Тошкентда ЙПХ ходимлари ҳайдовчини машинадан тушириш учун унинг ойнасини синдиргани, Тошкент вилоятида ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган йигитлар жавобгарликка тортилгани, Сурхондарёда қидирувда бўлган эркак ЙПХ ходимини калтаклагани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади