Тошкент вилоятида 30 ёшли эркак хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди

Чирчиқ шаҳрида аёлини хиёнатда гумонлаб, пичоқлаб ўлдирган 30 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент вилоят судлари «Bugun.uz»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 16 июнь куни Россияда ишлаб қайтган фуқаро Д.С. турмуш ўртоғи ухлаб қолганидан фойдаланиб, унинг телефонини кўздан кечирган. У рафиқасининг Telegram’ига кириб, «Рохилаопа» аккаунтидаги номаълум эркак билан ишқий мулоқотда ёзишмалар олиб борганини кўрган, аудиоёзувларни эшитган.

Шундан сўнг, эркак ошохнадан пичоқни олиб чиқиб, икки нафар фарзанди билан ухлаб ётган аёлига бир неча бор санчиб, ўлдирган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, Н.С.нинг ўлими «кўкрак қафаси олд ва орқа томонлама кўкрак бўшлиғига тешиб кирувчи санчиб-кесилган жароҳатлари, кўкрак бўшлиғи аъзолари юрак халтаси, юрак, ўнг ва чап томонлама ўпкаларни жароҳатланишлари, танани кўкрак қафаси олд ва орқа юзалари иккала елка соҳалари кўплаб санчилиб кесилган яралари, бўйин соҳаси юзаки кесилган яраси натижасидаги ўткир ташқи ва ички қон кетиши» оқибатида юзага келган.

Айбланувчи иши судда кўриб чиқилиб, у Жиноят кодексининг 97-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ва 17 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Аввалроқ Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдиргани, Тошкент вилоятида 28 ёшли аёл шаръий никоҳдаги эрини пичоқлагани, Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилгани тўғрисида хабар берилганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади