Тошкентнинг қатор кўчалари югуриш мусобақалари сабаб вақтинча ёпилади — харита

Давлат байроғи куни муносабати билан 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг 3 та ҳудудида (Янги Ўзбекистон боғи, Humo arena, Ашхобод боғи) «Янги нафас» югуриш спорт тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур спорт тадбирлари сабаб Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатлари вактинча чекланади:

  • 12 ноябрь куни соат 18:00 дан Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача.
Фото: ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати

2022 йил 13 ноябрь куни соат 07:00 дан 12:00 гача:

  • Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Шароф Рашидов шоҳкўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Ислом Каримов шоҳкўчаси – Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача.
Фото: ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати

соат 6:00 дан 12:00 гача:

  • Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми (Тошкент шаҳрига кириш қисми), шунингдек, соат 08:30 дан 11:00 гача Тошкент вилояти томонига биринчи қайрилиш жойидан Янги Ўзбекистон боғининг олдигача.
Фото: ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўралади.

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари «Велосипед куни» акцияси муносабати билан вақтинча ёпилиши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Чилонзор туманининг айрим кўчалари ҳам июнда вақтинча ёпилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади