Андижонда собиқ ҳоким мактаб ерини сотиб юборгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Андижон шаҳрининг 50-мактаби стадиони сотиб юборилгани ва ўрнига кўп қаватли уй қурилаётгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 14 августдаги 646-сонли қарори билан 50-сонли умумтаълим мактабининг ер майдони ҳокимлик захирасига олиниб, мазкур ер майдони шаҳар ҳокимининг 2020 йил 2 июндаги 254-сонли қарорига асосан SXF Andijon city stroy МЧЖга комплекс бино иншоотлари қуриш учун ажратиб берилган.

Ўрганишда давомида 2020 йил 2 июндаги қарор сохталаштирилгани аниқланиб, шаҳар прокуратураси томонидан 2022 йил 5 октябрда Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилаётгани қўшимча қилинган.

Бундан ташқари, шаҳар ҳокимининг 2019 йил 14 августдаги қарори қонун талабларига зид равишда қабул қилинганлиги сабабли қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Андижон туманлараро маъмурий судига даъво аризаси киритилиши таъминланган.

«Асоссиз ва текширилмаган хабарларни тарқатиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров процессуал тартибда ушлангани, у эски лавозимида 48 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бош прокуратура томонидан олиб борилган тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олингани ва етказилган зарарнинг 23 фоизи қоплангани айтилганди.

Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди