Бухорода истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи ташкил этилгани аниқланди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида фуқаро истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехини ташкил этгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг «Буктарой» маҳалласида яшовчи фуқаро Sultan Star МЧЖ раҳбари сифатида фаолият юритиб, туманнинг Бобоғози қишлоғида жойлашган омборхона биносида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехини ташкил этган ҳолда ноқонуний фаолият олиб бораётгани фош этилган.

Тадбир давомида ноқонуний цехдан 40 литр пахта ёғи, 520 килограмм техник чигит маҳсулотлари, 310 килограмм кунжара ва 2 комплект Хитой давлатида ишлаб чиқарилган чигитни қайта ишлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186/2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада салкам 47 миллион сўмлик қалбаки минерал ўғит ишлаб чиқарган цех аниқланганди. Шунингдек, Жиззахда газга ноқонуний уланган оҳак цехи топилгани ва Самарқандда ноқонуний равишда ароқ ишлаб чиқарган цех аниқлангани хабар қилинган.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди