Муфтий Умрадан қайтган айримлар исрофгарчиликларга йўл қўяётганини танқид қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Умра зиёратидан қайтган айримлар кутиб олишдаги исрофларга йўл қўяётганига муносабат билдирди.

«Умрага борган одам Аллоҳ менга шундай ибодатни насиб қилибди, энди уйга қайтсам, маҳалладаги бева-бечоралар, етимларнинг бошини силайман, деган ниятда қайтиши керак эмасми?! Минг афсуслар бўлсинки, бу риёкорлик, бу дабдабаларнинг ҳаммаси динимиз қайтарган амаллардир. Яна ачинарлиси, қайтиб келгандан кейин бу дабдабаларга уланиб кетадиган ‘ҳожи ўтиришлар’ни ташкил қилишяпти. Биргина шунинг учун бир камбағал фарзандини тўйига сарфлайдиган пулни ишлатишмоқда.

Сиз кибрланиб, эшигингиз тагида ҳаммага овоза қилиб, ҳаммани зиёфатга чақириб турган пайтингизда, бошқа бир фақир инсон боласини қандай уйлаш, қизини қандай узатиш ҳақида ўйлаб турганини унутмаслик керак. Ҳаммада ҳам сизда бор имконият йўқлигини ҳисобга олинг. Қолаверса, бу амалларни холис Аллоҳ учун қилганингизда, савоби кўпроқ бўларди. Бошқалар кўриши, эшитиши учун қилинадиган ҳар қандай амал катта гуноҳ бўлиб, қилинган ўша амалнинг савобини ювиб ташлайди.

Бу тадбирларда яна катта гуноҳлардан бири бу исрофдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ‘Енглар, ичинглар, лекин исроф қилманглар. Аллоҳ исроф қилувчиларни севмас’ деб марҳамат қилган. Шундай ҳолатлар бўляптики, Умрага борган одам қайтиб келганидан кейин Умрага боришга сарфлаган пулидан 10 баробар кўп пул сарфлаб, маросим ўтказяпти.

Ўз онасини ёки отасини Умрадан кутиб олиш учун уйидан бир километр узоқликдан бошлаб кўчага гиламлар солишаётганига гувоҳ бўляпмиз. Энг ачинарлиси, кимдир Аллоҳ насиб қилиб, онасини Умрага юборибди, ҳаммага хўжакўрсин қилиб, риё қилиб, кутиб олаётган бир пайтда, кимдир бемор онасига дори топаман деб, мардикорчилик қилиб йиғлаётганини кўз олдимизга келтира олмаяпмиз», — деди муфтий.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади