Невададаги ғалабадан сўнг демократлар АҚШ Сенати устидан назорат ўрнатди

Невада штатида Демократик партия вакили Кэтрин Кортес-Масто сенаторлик сайловида ғалаба қозонди. Бу демократларга АҚШ Сенатида 50 ўрин ва юқори палата устидан назоратни беради.

Овозларнинг 95 фоиздан ортиғи санаб бўлингач, Кортез-Масто хоним 48,7 фоиз овоз тўплади ва у Невада штатининг собиқ бош прокурори республикачи Адам Лаксальтни 0,5 фоиз пунктга ортда қолдирди. Демократ ўзининг ғалаба қозонишини кафолатлагани ҳақида Edison Research, NBC, CNN, ABC ва бошқа оммавий ахборот воситалари ва таҳлил марказлари хабар бермоқда.

Шу тариқа, декабрь ойида сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтадиган Жоржия штатида республикачилар ғалаба қозонган тақдирда ҳам, партия Сенат устидан назоратни қўлга кирита олмайди. Овозлар тенг бўлса, демократлар вакили бўлган вице-президент Камала Харрис ҳал қилувчи овозга эга бўлади.

Шунингдек, Республикачилар партияси АҚШ Вакиллар палатаси устидан назоратни қўлга киритиши мумкин. АҚШ матбуотига кўра, ҳозирча қуйи палатага 211 нафар республикачи ва 206 нафар демократлар киради. Назоратни қўлга киритиш учун 218 ўринни олиш керак.

Мавзуга доир: АҚШ Конгресси учун сайловлар бошланди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск 100 миллионда ортиқ Twitter обуначиларига республикачиларга овоз беришни тавсия қилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди