Ўзбекистонда 15–18 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 15–18 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 16-18 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, Қорақалпоғистонда баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 17 ноябрда кечаси 0-5 даража совуқ, Устюртда 6-9 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ, 18 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шақрдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, Навоий вилоятининг айрим жойрларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 17 ноябрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 18 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

ТошкентСамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 16 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 18 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, Жиззах вилоятининг айрим жойларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 17 ноябрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 18 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 16 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 18 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат 15 ноябрда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ, 17 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 18 ноябрда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 16 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 18 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат 15 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ, 17 ноябрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 18 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 15-16 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15 ноябрда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 15 ноябрда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 17-18 ноябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди