Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси шаҳар марказидаги теракт юзасидан маълумот берди

Истанбулдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Хабарда келтирилишича, портлаш содир бўлган ҳудуд атрофи маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўраб олинган. Прокуратура террористик акт сифатида суриштирув олиб бормоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Истанбул ҳокимияти қошида тузилган штаб билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

«Ҳозирга қадар ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги ҳақида маълумот йўқ», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, Истанбул марказида содир бўлган портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, 11 нафар инсон жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди