Қозоғистонда Бош вазир лавозимини бекор қилиш таклиф этилди

Қозоғистонда президентликка номзод Мейрам Кажикен мамлакатда бош вазир лавозимини бекор қилиш ва иш ҳақини давлат томонидан эмас балки касаба уюшмалари томонидан белгиланишини таклиф қилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Қайд этилишича, у Ақтўбедаги маҳаллий заводлардан бирида бўлиб, у ерда ишчилар билан суҳбатлашди ҳамда ўз сайловолди дастурлари ҳақида маълумот берди. Учрашувда Кажикен энг кам иш ҳақи давлат томонидан эмас, балки иш берувчилар ва касаба уюшмалари томонидан белгиланадиган Германияни мисол қилиб келтирди.

«Германияда иккита асосий ҳужжат мавжуд — тариф шартномаси ва шахсий меҳнат шартномаси. Биринчи ҳужжат иш шароитларини ва энг кам даромад миқдорини белгилайди. Ушбу шартнома тасдиқлаш учун давлат органларига юборилади. Мамлакатдаги иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, келишув ва шартнома, жумладан, иш ҳақини босқичма-босқич ошириш йўналишида қайта кўриб чиқилмоқда. Яъни, бу иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўзаро келишиб, давлат билан бир қаторда муҳим иқтисодий қарорлар қабул қиладиган ижтимоий шерикликнинг яхши намунасидир», — дейди у.

Мейрам Кажикеннинг аниқлик киритишича, Қозоғистонда энг кам иш ҳақини ҳисоблаш усуллари касаба уюшмалари билан келишилиши ва қонун билан мустаҳкамланган бўлиши керак. Шунингдек, у ишчилардан бирининг саволига жавоб берар экан, Қозоғистонда бош вазир лавозимининг мавжудлигидан ҳеч қандай маъно кўрмаётганини айтиб ўтди.

«Ҳар қандай муаммони ҳал қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган президент бор. У кечаю-кундуз вазирлар, ҳокимлар билан қонунлар устида ишлаши, депутатлар, одамлар билан бирга бўлиши керак. У буни бажариши шарт. Президент бош вазирга кўрсатма беради, у эса ижро этмайди. Бош вазирнинг нима кераги бор? Вазирлар Маҳкамасининг ўзи етарли», — дейди номзод.

Бундан ташқари президентликка яна бир номзод Жигули Дайрабаев эса Қозоғистонда фермерларни барча солиқлардан озод қилмоқчилигини маълум қилди.

Маълумот учун, Қозоғистонда муддатидан олдинги президентлик сайловлари 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.‌‌ Унда 6 нафар номзод ўзаро баҳс олиб боради.

Аввалроқ Қозоғистонда қизлари хорижга турмушга чиқадиган ота-оналарни катта миқдорда солиққа тортиш таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади