Сурхондарёда мактабга қатнаши учун ўқувчиларга 26 та Damas берилди

Сурхондарёнинг олис ҳудудларидаги мактаблар ўқувчилари учун 26 та Damas ажратилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг «Сурхондарё вилояти бюджетининг жорий йил I чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида»ги қарори доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 26 та умумтаълим мактабига 26 та Damas берилган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу автотранспорт воситалари вилоятдаги шароитлари мавжуд бўлмаган мактаб филиалларида таълим олаётган ўқувчиларни асосий мактабларга ташиш учун хизмат қилади.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

«Куннинг жазирамаси, қишнинг қаҳратонида олис мактабларга қатнайдиган 789 нафар ўғилқизнинг қувончи чексиз. Улар барча шароитлари мавжуд мактабларга транспорт воситасида қатнашади. Вилоятдаги 26 та таъмирталаб мактаб филиалларининг фаолияти тугатилди», дейилади вазирлик ахборотида.

«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди