Тошкент вилоятида куёвини пичоқлаб ўлдирган қайнота 8 йилга қамалди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида оилавий келишмовчилик сабаб қайнота ўз куёвини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Тошкент вилояти судлари «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 23:00 да куёв Ғ.Б. рафиқаси А. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Эрининг калтаклашидан ва маст ҳолатда бирор-бир тан жароҳати етказишидан қўрққан А. унинг ташқарига чиққанидан фойдаланиб, қизлик уйига қочиб кетади. Сўнгра Ғ.Б. қайнотасининг уйига аёлини қидириб борган. Қайнота шу масалада куёви билан жанжаллашиб, унга ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида куёв вафот этган.

Судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, жабрланувчининг чап ва ўнг оёқ-сон соҳаларига бир неча маротаба пичоқ тиқилгани ҳамда майда қон томирлари ва чап йўғон қон томирлари шикастланиши оқибатида кўп қон йўқотгани ўлимига сабаб бўлгани аниқланган.

Суд ҳукмига кўра, қайнота Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдиргани, Тошкент вилоятида 28 ёшли аёл шаръий никоҳдаги эрини пичоқлагани, Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди