Тошкентга 600 килодан ортиқ сифатсиз гўшт олиб кирмоқчи бўлган ҳайдовчи ушланди

Тошкент шаҳри «Эркин» йўл-патруль хизмати масканида 612 килограмм сифатсиз гўшт олиб кетаётган Cobalt ҳайдовчиси ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» йўл-патруль хизмати масканида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Хоразм—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Cobalt тўхтатилиб текширилганда, 1991 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган автомобиль салони ва юкхонасида ҳеч қандай ветеринария маълумотномаси бўлмаган, 22 та қопга солинган жами 612 килограмм номаълум ҳайвонга тегишли гўшт борлиги аниқланган.

Шунингдек, ушбу гўштлар сифати ва қайси ҳайвонга тегишли эканини аниқлаш мақсадида пойтахт Ветеринария ва чорчачиликни ривожлантириш бошқармасига топширилган.

«1 миллион сўм эвазига юкни олиб кетишга рози бўлдим. Қандай гўшт эканлигини билмадим. Сергелида кутиб олишларини айтишди». — деди ҳайдовчи.

«Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари, бозорлардан гўшт ва сут маҳсулотларини харид қилишда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Сотувчидан сотилаётган маҳсулотлар санитария меъёрларининг барча талабларига жавоб беришини тасдиқловчи сифат сертификатини сўранг», дейилади ИИВ хабарида.

Аввалроқ Қашқадарёдан Тошкентга қарийб 500 килограмм ноқонуний гўшт олиб кетаётган Cobalt тўхтатиб қолинганди. Ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган, бироқ ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмаган.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди