АҚШ Россия ҳарбий-саноат комплексига алоқадорларга қарши янги санкциялар қўллайди

АҚШ Россия ҳарбий-саноат комплексига таъсир кўрсатувчи янги санкцияларни жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Жэнет Йелленга таяниб Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, сакциялар рўйхатидан Россия ҳарбий-саноат комплексига технологияларни харид қилиш билан шуғулланувчи, шунингдек, молиявий ўртакашлардан иборат 14 та жисмоний ва 28 та юридик шахс ўрин олади. Шу билан бирга, ушбу шахслар қаерда жойлашганига аниқлик киритилмаган.

«Бу Россия ҳарбий саъй-ҳаракатларига путур етказиш ҳамда уни санкциялар ва экспорт назорати чоралари орқали зарур жиҳозлардан маҳрум қилишга қаратилган кенг кўламли ҳаракатларимизнинг бир қисмидир», — дейди Йеллен.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ Россияга дрон сотгани учун Эронга янги санкциялар қўллагани, Евроиттифоқ Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлагани, Австралия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтиргани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Канада Россияга нисбатан санкциялар жорий қилганди.

Шунингдек, Янги Зеландия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирган, Украина Мудофаа вазирлиги вакили Ўзбекистонни Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблаган эди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди