Чилонзордаги кўчалардан бирига иссиқ сув тошиб кетди — фото

Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг «Бўрижар» маҳалласи ҳудудидаги кўчалардан бирида иссиқ сув тошиб кетди. Ҳолат тасвирланган суратлар Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилган.

Фото: Facebook / Анжелика Ленкина

Чилонзор тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, хабарда кўрсатилган манзилдаги иссиқлик тизимида юз берган носозлик шу куннинг ўзида Veolia Energy Tashkent МЧЖ тумани бошқармаси томонидан бартараф этилган.

Фото: Facebook / Анжелика Ленкина

«Кеча оқиб чиқаётган иссиқ сув кўп йиллик чинорлар илдизига зарар етказаётгани ҳақида шикоят ёзгандим. Бугун сувни ариққа йўналтиришибди, унинг бўйида эса 20 та шу каби чинор жойлашган… Ал-Хоразмий кўчасидаги ариқдан иссиқ сув оқяпти», — деб ёзади тармоқ фойдаланувчиси.

Фото: Facebook / Анжелика Ленкина
Фото: Facebook / Анжелика Ленкина

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ўрталарида Тошкент шаҳри Муҳаммад Юсуф кўчасидан ўтган иссиқ сув тармоғида носозлик юзага келганди. Ўшанда иссиқ сув чиқиши тўхтатилиб, махсус техникалар ёрдамида аварияни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилган.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди