Фарғонада 14 ёшли боланинг ўлими туфайли икки нафар ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан 14 ёшли вояга етмаган шахс ички ишлар муассасасида вафот этганлиги ҳолати юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жиноят иши доирасида 2 нафар собиқ ички ишлар идораси ходими ўзларига юклатилган вазифаларига совуққонлик билан қараб, ўз мажбуриятларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, уларни бажармаганлиги оқибатида марказда сақланаётган вояга етмаган Р.А. (мархум) икки нафар вояга етмаган тарбияланувчи томонидан кун давомида мунтазам равишда уриб-дўппосланган. Унга оғир даражадаги тан жароҳатлари етказилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан собиқ ИИБ марказ тарбиячиси ҳамда навбатчилик сменаси инспектор-навбатчиси Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» банди (мансабга совуққонлик билан қараш) билан гумон қилинувчи сифатида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддаси тартибида ушланган. Уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклаганди. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукмини чиқарганди. Самарқандда маҳбус ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солингани юзасидан муносабат билдирилганди. Шунингдек, Хоразмда ИИБ ходимлари эркакни калтаклагани юзасидан текширув бошланганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди