Фарғонада жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган материал тарқатган талаба қамалди

Депутат Расул Кушербаев Теlegram’даги каналида Фарғона вилоятида яшовчи, Корея халқаро университети талабасининг мурожаатини эълон қилди.

Мурожаатга кўра, 2001 йил Қўқон шаҳри, Бувайда туманида тўғилган А.А. 2022 йил май ойининг ўрталарида ўзини ИИВ ҳодими деб таништирган Жавлон ака исмли киши уни Бувайда туман ИИБга олиб кетади ва Жиноят кодексининг 244-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан айблаб, 6 ойдан буён босим остидаги тергов ва суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Талабанинг айтишича, Қирғизистон фуқароси Рафиқжон Қорининг (ҳозирда марҳум) 8 март тўғрисидаги маърузасини бир дўстига жўнатгани сабабли унга 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазосини қўллашмоқчи.

Шунингдек, А.А. оилада ёлғиз ва тўнғич ўғил эканини, унинг устига, отаси ҳам бетоб бўлиб, ўзи эса контракт асосида университетда ўқишини маълум қилган.

Олий суд матбуот хизматининг ушбу ҳолатга муносабат билдиришича, А.А. ўз мурожаатида суд ҳукмини олдиндан тахмин қилиб, гўёки унга нисбатан 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилишидан норозилик билдирган.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳукми билан унга нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «г» банди билан ушбу кодекснинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

«А. А.ни талабалар сафидан чиқариш ёхуд қолдириш масаласи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган ‘Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида’ги низом асосида у таълим олаётган олий ўқув юрти томонидан ҳал этилади.

Унга суд ҳукмидан норози бўлган тақдирда юқори турувчи судга апелляция тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилган», дейилади муносабатда.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди