Истанбулдаги портлаш иши бўйича 46 киши қўлга олинди

Туркияда Истанбул марказидаги портлаш иши бўйича 46 киши қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлигига таяниб, Meduza хабар берди.

Фото: Haberturk

Маҳаллий ОАВларда Истиқлол кўчасига оид янги видео пайдо бўлган. Таъкидланишича, унда гумонланувчи аёл портлашдан кейин қочиб кетаётгани тасвирланган.

Полициянинг маълум қилишича, портловчи қурилма бўлган сумкани қолдириб кетган аёл қўлга олинган. Унинг ижара квартирасидан пистолет ва ўқ-дорилар топилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Истанбулнинг Истиқлол кўчасида — шаҳарнинг асосий пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлди. Воқеа оқибатида яраланган 81 нафар шахснинг 8 нафари хорижий давлат фуқароларидир, 6 киши вафот этган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилганди. Кейинроқ портлашда Ўзбекистон фуқароси Ислам Капарзо ҳам жабрлангани тўғрисида хабар берилди. У ўзининг Telegram’даги канали орқали воқеа қандай содир бўлганини сўзлаб берган.

Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео
Янгиликлар10:45 | 26.11.22
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео