Истанбулдаги терактда Ўзбекистон фуқаролари ҳам енгил жароҳат олгани аниқланди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Истиқлол кўчасида содир бўлган портлаш оқибатида яраланган ва шифохонага келтирилган шахслар ҳақида маълумот олди — улар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Фото: Anadolu

Маълум қилинишича, воқеа оқибатида яраланган 81 нафар шахснинг 8 нафари хорижий давлат фуқароларидир.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши вафот этган ва 81 нафар яраланган. Бундан ташқари, турли хил енгил даражадаги шикастлар олиб шифохонага мурожаат қилмаган ҳолда тиббий ёрдам олган Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги аниқланган.

«Бош консулхона ушбу мудҳиш жиноят оқибатида қурбон бўлган қардошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради, жабр кўрган фуқароларга тез соғайиб кетишни тилайди. Ватандошларимиздан шахсий хавфсизликларига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Истанбулнинг Истиқлол кўчасида — шаҳарнинг асосий пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлганди. Аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилганди. Кейинроқ портлашда Ўзбекистон фуқароси Ислам Капарзо ҳам жабрлангани тўғрисида хабар берилди. У ўзининг Telegram’даги канали орқали воқеа қандай содир бўлганини сўзлаб берган.

Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди