Мусулмонлар идораси вакиллари АҚШдаги Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди

Шукруллоҳ домла Эгамбердиев ва Қамариддин қори Баҳриевлар Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ташаббуси билан Нью-Йорк шаҳридаги ўзбекистонликлар билан учрашиб, жума, аср ва шом намозларида улар билан суҳбат қилиб, бошқа тадбирларда иштирок этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабар берди.

Қайд этилишича, Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун «Абу-Ханифа» масжидида «Mahalla USA» ташкилоти раҳбарлари ва фаол ватандошлар турли маросимлар уюштиришди. Унда бир-неча минглаб ўзбекистонликлар ва хорижий фуқаролар қатнашди.

Жумладан, «Абу-Ханифа» масжидида жума намози сўзга чиққан мутасадди вакиллар АҚШда ўзбек жамиятлари сони кўпайиб бораётгани, шу сабаб АҚШдаги ватандошлар учун динни ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ушбу хайрия тадбирлари ташкил этилаётганини таъкидлаб, унда барчани фаол қатнашишга чақирди. Шундан сўнг уламолар Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ишлар, фуқароларнинг диний эркинларини таъминлаш йўлида ташкил этилаётган кўплаб янгилик ва имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзбек делегацияларининг турли давлатларда истиқомат қилаётган ватандошлар ҳолидан хабар олиш, улар билан мулоқот ўтказиш ҳамда улар учун турли диний ва маданий тадбирлар ташкил этиш мақсадида хорижий давлатга ташрифлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Суҳбат давомида Ислом динининг афзалликлари, фарзанд тарбиясида диннинг ўрни, масхаблар, ақидалар ҳақида умумий тушунчалар берилди.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда