Ўзбекистонда магистратурага кира олмаганлар қўшимча тўлов асосида ўқишга қабул қилинади

Ўзбекистонда магистратурага киролмаганлар учун қўшимча имконият яратилди, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида фақатгина давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига C1, B2 миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатига эга бўлиб, ҳужжат топширган, аммо квота доирасида талаба бўлолмаганларга белгиланган базавий тўлов-контрактнинг 1,5 бараваридан ошмаган миқдордаги тўлов асосида магистратурада ўқиш имконияти яратилган.

«Ўқиш истагини билдирганлар олий таълим муассасалари қабул комиссияларига мурожаат қилишлари мумкин», дейилади хабарда.

Шунингдек, магистратура қишки қабулида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар сертификати борлар ҳужжат топшириши мумкин.

2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига декабрь-январь ойларидаги танловда истисно тариқасида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар (C1 ёки B2 сертификатидан ташқари бошқа даражадаги) сертификатга эга талабгорлар ҳам иштирок этишига рухсат этилган.

Ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида талаб этилганидек миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатни қўлга киритиши лозим. Акс ҳолда якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди.

Танловда иштирок этиш истагини билдирганларга 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Танлов натижалари бакалавриат дипломининг ўртача баллари асосида аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига кўра абитуриент филология йўналишлари бўйича камида C1, нофилологик йўналишлари бўйича эса B2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш талаби белгиланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш тартиби жорий қилинишини таъкидлаганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди