Ўзбекистонликларнинг сув таъминотидан 1,3 трлн сўм қарзи борлиги маълум бўлди

Сув таъминотида Ўзбекистон бўйлаб истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 1,3 триллион сўмни ташкил этади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсувтаъминот» ахборот хизмат раҳбари Акмал Муродов ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ва истеъмочиларнинг қарздорлиги ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги тобора ошиб бормоқда ва бугунги кунда бу кўрсаткич 1,3 триллион сўмни ташкил этмоқда. Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1,1 триллион сўмни ташкил этса, 200 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келади.

Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри: 256 миллиард сўм;
  • Тошкент вилояти: 150 миллиард сўм;
  • Андижон вилояти: 125 миллиард сўм.

Бундан ташқари 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида ичимлик ва оқова сув тизимларига жами 1 515 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди. Бунда энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича:

  • Тошкент вилоятида: 572 та;
  • Хоразм вилоятида: 317 та;
  • Самарқанд вилоятида: 306 та.

Мазкур қонунбузарликлар натижасида жами қарийб 40 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Аввалроқ Ўзбекистонликларнинг мол-мулк ва ер солиғидан қарийб 3 трлн сўм қарзи борлиги ҳақида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди