11:24 | 14.11.22 1069

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 450 млн сўмга Equinox сотиб олади

Президент йил охиригача ҳокимларга бу каби харидларни тақиқлаганди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 450 миллион сўмга Equinox автомобилини харид қилиш учун UzAuto Motors дилери билан шартнома имзолади. Шартнома Давлат харидлари порталига жойлаштирилган.

Фото: Telegram

Бунга вилоят ҳокимининг 2022 йил 18 октябрдаги 834-4-0-Қ/22 сонли қарори асос қилиб келтирилган.

Фото: Telegram

Эслатиб ўтамиз, март ойида Президент вазир ва ҳокимларга йил охиригача автомобиль ҳамда бошқа айрим харидларни тақиқлаганди. Давлат раҳбари йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга:

  • молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;
  • бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлаган.

Маълумот ўрнида, ҳукумат қарори билан туман ҳокимлари хизмат машиналари нархлари базавий ҳисоблашнинг 1000 бараваридан, двигатель энг юқори қуввати 2000 сантиметр кубдан ошмаслиги келтирилган. Агар туман тоғли ҳудуд бўлса, бу қувватни 3000 сантиметр кубгача оширишга рухсат берилиши мумкин. Базавий ҳисоблаш миқдорининг истисно чегараси кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши 22 ноябрь куни 398 миллион сўмга Trailblazer автомобилини харид қилганди. Шунингдек, Бойсун тумани ҳокими ҳам 2021 йил ноябрь ойида 398 миллион сўмга Trailblazer хизмат автомашинасини харид қилиш учун шартнома тузган, Сирдарё вилояти ҳокимлиги 21 декабрь куни Kia Sorento Comfort русумли автомобиль харид қилганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 377
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 243
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 945
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 452
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 408
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 456