Россия ҳукумати ўзбекистонлик мигрантларга қўйилган чекловни олиб ташлади

Россияда қурилиш ва агросаноат мажмуасида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун қўйилган 11 минг кишилик чеклов олиб ташланди. Бу ҳақда «Коммерсанть» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, Россияга кириб келаётганлар учун қўйилган тиббий талаблар ҳам юмшатилган. Хусусан, аввалги мажбурий коронавирус тести ёки эмланиш ўрнига, мигрантлар эндиликда Ўзбекистонда россиялик шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтишлари етарли бўлади. Буни ташкил этиш харажатлари эса иш берувчилар томонидан қопланади.

Шунингдек, Россия тўқимачилик фабрикалари Ўзбекистон фуқароларини марказлашган ҳолда ишга олиш ҳисобига сафарбар қилинган россиялик ишчиларни алмаштириш имкониятига эга бўлди.

Таъкидланишича, ушбу қарор Россия Федерациясининг Украинадаги ҳарбий амалиёти муносабати билан «қисман сафарбарлик» бошланганидан кейин енгил саноатда кадрларнинг рекорд даражадаги етишмаслиги билан боғлиқ. Агар умуман саноатда октябрь ойида кадрлар етарлилигини баҳолаш баланси минус 30 фоиз бўлган бўлса, ҳисобот муаллифлари таъкидлаганидек, енгил саноат корхоналарида бу кўрсаткич минус 70 фоиз, машинасозликда минус 35 фоизга етган. Енгил саноатдаги иш берувчилар ушбу камомадни ёпишлари учун Саноат ва савдо вазирлиги билан ишчилар тўғрисида ҳисобот бериш ва Россия Федерациясига «мақсадли» кириш билан боғлиқ давлат харажатларини тўлаш мажбуриятини олган шартномалар тузишлари керак бўлиши маълум қилинган.

Ҳукумат қарори билан Россияга киришнинг тиббий тартиби ҳам ўзгартирилди. Агар илгари коронавирус тести манфий бўлса, Sputnik-Light ёки «Россия Федерациясида рўйхатдан ўтган бошқа вакциналар» билан эмлаш, Covid-19 борлигини тасдиқлаш талаб қилинган бўлса (бу ҳолда улар учун 14 кунлик карантин бекор қилинган), энди эмлаш талаби бекор қилинди ва давлатга кириш учун Федерал тиббий-биологик агентлик томонидан Ўзбекистонга юборилган россиялик шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтишлари керак (бунинг учун маблағлар иш берувчилар томонидан тўланади).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия хавфсизлик кенгаши мигрантлар учун мамлакатга кириш, чиқиш ва қолишни ўз ичига олувчи янги қонун тайёрлаётгани, Россияда мигрантлар учун ҳам бепул тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Москвада мигрантлар учун патент нархи оширилиши айтилганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео