Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Балида шифохонага етказилди

G20 саммитида иштирок этиш учун Балига келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров соғлиғи ёмонлашгани боис шифокорларга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Индонезия ҳукуматига таяниб, Reuters хабар берди.

Фото: AP Photo

Ҳозирча Россия ТИВ раҳбарининг аҳволи тўғрисида бошқа маълумотлар йўқ.

Лавров 15-16 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган «Катта йигирмалик» давлатлари саммитида Россия делегациясига бошчилик қилиши керак эди.

Ўз навбатида, Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Лавровнинг Балидаги касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

«Биз Сергей Викторович билан Индонезияда лентани ўқиб, кўзларимизга ишонмаяпмиз: маълум бўлишича, у шифохонага ётқизилибди. Бу, албатта, юқори даражадаги фейк», — деб ёзади Захарова.

G20 саммитига Путин ҳам, Зеленский ҳам таклиф этилган. Октябрь ойида Индонезия ҳукумати иккала президент ташриф буюришга рози бўлганини, бироқ «Украина ва Россия ўртасидаги уруш сабаб вазият чигал»лигини таъкидлаганди. Аввалроқ Зеленский G20 саммитида онлайн форматда қатнашиб, нутқ сўзлаши маълум бўлганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди