Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Таъмирлаш ишлари туфайли 14 ноябрь куни Тошкент шаҳар Миробод ва Яккасарой туманларининг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Миробод тумани «Мироншоҳ» маҳалласида жойлашган газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 14 ноябрь куни соат 10:00 дан соат 18:00 га қадар Миробод тумани Кичик Миробод, Катта Миробод, Мироншоҳ, Кичик бешёғоч, Оқ йўл кўчаларида, Яккасарой тумани Абдулла Қаҳҳор, «Дамариқ» маҳаллаларида ҳамда ушбу ҳудудлардаги 47 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган.

Шундан:

  • новвойхона — 8 та;
  • умумий овқатланиш шохобчаси — 18 та;
  • клиника — 2 та;
  • меҳмонхона — 7 та;
  • офислар — 7 та;
  • давлат ташкилотлари — 3 та;
  • маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси — 2 та.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Аввалроқ Тошкентдаги 5 мингта хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади