Туркиядаги портлашда жароҳат олган ўзбекистонлик воқеа қандай содир бўлганини гапириб берди — видео

Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган портлашда Ўзбекистон фуқароси Ислам Капарзо ҳам жабрлангани тўғрисида хабар берилганди. У ўзининг Telegram’даги канали орқали воқеа қандай содир бўлганини сўзлаб берди.

Кадр: Telegram

Капарзонинг сўзларига кўра, у ҳозирда Истанбулда бўлиб, портлаш оқибатида оёғидан енгил жароҳат олган.

«Кеча даҳшатли воқеа — теракт содир бўлди. Мен бу вақтда портлаш эпимарказига яқин жойда эдим. Портлаш тўлқини ёки оёғимга нимадир келиб урилди, бу вақт ҳеч нарсани ҳис қилмадим. Чунки вазият бошқача эди, одамларни тарқатиб юбориш талаб этиларди. Одатда биринчи терактдан кейин одамлар тўплангач, иккинчиси содир бўлади…

Бу ростдан ҳам фожиа бўлиб, бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди. Мазкур ҳодиса дунё нақадар заиф эканини кўрсатиб берди», — дейди у.

Ислам Капарзо агарда ресторанда ушланиб қолмаганида вазият умуман бошқача бўлишини, шу билан бирга, у бундай воқеаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Истанбулнинг Истиқлол кўчасида — шаҳарнинг асосий пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлганди. Сўнгги маълумотларга кўра, сайёҳлар гавжум бўлган кўчада юз берган портлаш оқибатида 81 киши жабрланган. Уларнинг 50 нафари касалхонадан чиқарилган, беш киши реанимацияда ётибди, икки киши — оғир аҳволда. Ҳалок бўлганлар сони олти кишига етган.  Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди