Туркиядаги портлашда Ўзбекистон фуқароси ҳам жабрлангани маълум бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган портлашда Ўзбекистон фуқароси бўлган блогер, жамоатчилик фаоли Ислам Капарзо ҳам жабрлангани маълум бўлди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ёзиб қолдирган.

«Озгина жароҳатландим, лекин ҳалокатли эмас, ҳаётман», — деб ёзади блогер.

13 ноябрь куни Истанбулнинг Истиқлол кўчасида — шаҳарнинг асосий пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлганди. Сўнгги маълумотларга кўра, сайёҳлар гавжум бўлган кўчада юз берган портлаш оқибатида 81 киши жабрланган. Уларнинг 50 нафари касалхонадан чиқарилган, беш киши реанимацияда ётибди, икки киши — оғир аҳволда. Ҳалок бўлганлар сони олти кишига етган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилганди.

Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли