Хоразмда келин бетоб қайнонасини калтаклади

Хоразм вилояти ИИБ Урганч туманида келин қайнонасини калтаклагани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада бир аёл бошқа бир аёлнинг бош қисмига қўли билан ургани, жабрланувчи аёл эса бу вазиятда қаршилик кўрсатмагани акс этган. Мазкур видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган.

Видеолавҳада акс этган ҳолат Урганч тумани «Шерматлар» маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, ушбу хонадонда яшовчи М.Ж. ўзаро келишмовчилик сабабли қайнонаси Ё.Ш. билан низолашиб келган ва қайнонасининг бетоб бўлиб ётганидан фойдаланиб, қўли билан бош қисмига урган. Буни жабрланувчининг турмуш ўртоғи қўл телефони орқали видеотасвирга олиб, 4 ноябрь куни Урганч тумани ИИБга тақдим этган.

Ўз навбатида Урганч тумани ИИБ томонидан 4 ноябрь куни фуқаро Ё.Ш.га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган, М.Ж.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Фуқаро Ё.Ш.га нисбатан келгусида келини томонидан зўрлик ва тазйиқ ўтказилишининг олдини олиш мақсадида «Ҳимоя ордери» расмийлаштирилган.

Аввалроқ Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилгани, Тошкентда қайнона келини берган овқатдан шубҳаланиб, экспертизага бергани, Фарғонада 64 ёшли эркак келинини ўлдириб, бошини узиб олгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото