Хоразмда масжид қурилишига хайрия қилинган пулларни ўзлаштирган имом-хатиб аниқланди

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида масжид қурилишига хайрия қилинган маблағларни талон-торож қилган имом-хатибга жиноят иши қўғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қўшкўпир туманидаги «Ислом бобо» жоме масжиди имом-хатиби Қ.И. масжиднинг янгидан ҳашар йўли билан қурилиши ҳақида оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар тарқатган. У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаролардан 40 миллион сўмдан ортиқ пул маблағларини йиғиб, масжид қурилишига ишлатмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «в» банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ Андижонда сохта ҳужжат билан 10 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ аниқлангани, Волейбол федерацияси мансабдорлари 231 млн сўм бюджет маблағини ўзлаштиргани, Тошкент вилоятида мактаб жиҳозлари учун ажратилган маблағлар талон-торож қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди