Андижондаги мактаб майдонида кўп қаватли уй қурилаётганига муносабат билдирилди

Қурилиш вазирлиги Андижон шаҳридаги 50-мактабнинг спорт майдони сотиб юборилгани ва унинг ўрнида кўп қаватли уй қурилаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги мактаб ерларида амалдаги қонун нормалари ҳамда санитария-эпидемиология қоидалари талабларига зид равишда кўп қаватли бино қурилаётганига мутлақо муносабат билдирилмаётгани тўғрисида хабар тарқалди.

Аниқланишича, Андижон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 14 август кунги 646-Қ-сонли қарори билан Андижон шаҳар «Соғлом авлод» МФЙ ҳудудида жойлашган 50-сонли умумтаълим мактабининг фойдаланилмасдан турган 7,2 минг квадрат метр ер майдони шаҳар захира ерлари тоифасига ўтказилган.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳам 2019 йил 16 август куни мазкур 0,72 га ер майдонини Андижон шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказиш бўйича таклифига розилик берилган. Шундан сўнг, Андижон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 2 июнь кунги қарори билан СХФ Andijan City Stroy МЧЖга ушбу 7,2 минг квадрат метр ер майдонида 4 қаватли замонавий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш кўнгилочар маскани мажмуаси» бино-иншоотлари қуриш учун рухсат берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг тегишли бандлари билан талаб этиладиган барча ҳужжатлар ижобий хулосаланиб, расмийлаштирилган.

Айни пайтда объектда буюртмачи томонидан тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритилиб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётгани сабабли вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 13 ноябрь кунги 02-9/3-сонли қурилишни тўхтатиш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаси билан объектдаги қурилиш монтаж ишлари тўхтатилган.

Аввалроқ Қурилиш вазирлиги Тошкентда тадбиркор ва ИИБ ходими ўртасидаги баҳсли ҳолатга муносабат билдиргани, Ўзбекистонда уй-жой шартномалари Қурилиш вазирлиги рўйхатидан ўтказилиши тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади