«Бас қилинг халқ ғазабини қўзғатишни». Учтепа ҳокимлиги журналистнинг газ босими пастлиги ҳақидаги шикоятига жавоб қайтарди

Журналист Азиза Қурбонова Facebook’даги саҳифасида ўзи яшайдиган Учтепа туманидаги маҳаллада газ босимининг пастлиги, 20 дақиқадан буён чой қайната олмаётгани ҳақида пост қолдирди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати унинг шикоятига жавоб қайтариб, ундан «халқ ғазабини қўзғатишни бас қилиш»га чақирди.

Фото: «Bugun.uz»

«Салом, менинг номим-газ. Лекин бунга шубҳам бор. Кучим фақат милтиллашга етади. 20 минутдан бери чой ҳам қайнатолмайман. Эгаларим ўтмишим-ўчоққа қайтишган. Ҳа, шунақа. Манзилим- Учтепа тумани Чўпонота маҳалласи», — деб ёзган журналист.

Мазкур постга Учтепа тумани ҳокимлиги номи билан рўйхатдан ўтган профилдан муносабат билдирилган.

«Бўлдида, Азизахон, нима қиласиз оловга ёғ сепиб? Ҳамма нарса назоратга олинган. Қани, бир кун келиб Учтепада ишлангчи, кўраман. Бас қилинг халқ ғазабини қўзғатишни. Сиз нима қилиб бердингиз Учтепага? Тепада ўтириб, ақллилик қилиш нечоғлик осона? Мен ҳам сиз ўтирган жойда анчагина ўтирганман, лекин бунақанги катталик қилиб, бировнинг ғазабини келтирмаганман, Аллоҳга шукур», — дейилади изоҳда.

Скриншот: Facebook / Aziza Qurbonova

Азиза Қурбонова туман ҳокимлигининг Facebook’даги саҳифаси номидан ким ёзаётганига аниқлик киритишни сўраганида, қуйидагича жавоб олган:

«Менинг исмим — Учтепа тумани ҳокимлиги ва мен халқимнинг оғир ва енгил кунларида ҳам бирга бўлиб, улар нафас олаётган ҳаводан нафас оламан, улар юрган йўллардан юраман, уларнинг дарди билан яшайман. Мана мен кимман, Азизабону. Ва сизга ҳам шуни тавсия қиламан. Ўзингиздан катталарга ҳурмат билан ёндашишни тавсия қиламан».

Саволига жавоб ололмаган Азиза Қурбонова ўзи билан ёзишаётган шахс туман ҳокимининг матбуот котиби Тўрабек Тўраев эканини тахмин қилган.

15 ноябрь куни журналист ижтимоий тармоқдаги саҳифасига яна бир пост қолдириб, газ босими яхшиланиб қолганини билдирган.

«Салом, бу яна менман. Мана энди «газбону» десангиз бўлади. (Уч)тепадагилар билан икки кунлик музокаралардан сўнг бугун чиройим анча очиқ. Уйларни иситяпман, овқатларни пиширишни бошладим, келинларнинг кирларини қуритяпман. Бошқа мени уялтирманглар, газ деган номимга ярашадиган бўлай. Манзилим ўша-ўша. Биламан қолган жойларда камнамоман ёки қадамим ҳали вери етиб боргани йўқ… Қачон боришимни билмайман ҳам», — деб ёзади Қурбонова.

Аввалроқ Андижонда ИИБ ходими журналистга куч ишлатиб, телефонини олиб қўйгани хабар қилинганди. Шунингдек, Мактабгача таълим вазири журналистга интервью бермаган эди.

Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади
Янгиликлар15:02 | 8.12.22
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади