Божхона тизимидаги беш нафар ходим ишдан бўшатилиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Давлат божхона қўмитасида бўлиб ўтган навбатдаги хизмат йиғилишида раис Акмалхўжа Мавлонов бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан, тизимда ҳанузгача коррупцияга қўл ураётган ходимлар учраётганини танқид қилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ойбек» чегара божхона постида 2022 йилнинг июнь-сентябрь ойларида олиб борилган тезкор ўрганиш ишлари натижасида олиб чиқилиши тақиқланган товарлар ортилган юк автотранспорт воситаларини ҳужжатларда гўёки бўш ҳолатда дея кўрсатган ҳолда олиб чиқилганига доир факт ва далиллар аниқланди.

Йиғилишда раис мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан «Ойбек» чегара божхона пости бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар ходимлари шу куннинг ўзида божхона органларидан бўшатилди ва тергов органларига топширилди.

Шунингдек, 15 ноябрь соат 3:30 да «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комлпекси Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона постида аниқланган товар-моддий бойликларни ноқонунинй олиб киришга уриниш ҳолати ҳам йиғилишда кескин танқид остига олинди. Натижада мазкур пост смена бошлиғи ҳам божхона органларидан бўшатилган.

Божхона органлари тезкор тузилмалари томонидан Фарғона вилоятида аниқланган навбатдаги салбий ҳолатда эса товарларни реэкспорт қилмасдан, ички ҳудудда олиб қолинишига шароит яратиб берган ходимлар қилмиши танқид қилинди. Мазкур ҳолатга алоқадор «Қўқон» ТИФ божхона постининг 1 нафар ходими божхона органларидан бўшатилди ва ҳолатга алоқадар бир қатор ходимлар интизомий жазога тортилди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео