Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

Журналистикага қизиқасизми? Бу соҳада қисқа муддатли интенсив таълим олишни ва амалиётга эга бўлишни истайсизми? Унда журналистлар мактаби — сиз учун энг мақбул танлов!

Мактабнинг афзалликлари нимада?

  • Бепул таълим берилади;
  • Қисқа муддатда фаолиятингизда керак бўладиган барча зарур билим ва кўникмалар ўргатилади;
  • Журналистиканинг энг замонавий, илғор соҳалари ва жиҳатлари бўйича маълумот берилади;
  • Ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашилиб, ўзи қизиққан формат ва жанрларда ижод қилиш ўргатилади;
  • Дарсларда, аввало, ижодкорлик ва креативлик ўргатилади;
  • Амалиёт «Bugun.uz» структурасида ўтказилади;
  • Энг яхши ўқувчилар ишга олиб қолинади.

Бугун журналистлар мактаби ўқувчисининг тахминий портрети

  • 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёш мутахассис;
  • журналистика соҳасида билими ёки тажрибаси бўлиши шарт эмас, ҳатто бошқа соҳани яхшироқ билгани маъқул;
  • ўзбек тилида яхши ёза олиши, фикрини эркин ифодалай олиши керак;
  • рус ёки инглиз тилларини яхши даражада билиши керак;
  • аҳил жамоада ўқишга ва ишлашга тайёр бўлиши, киришувчан ва инсонлар билан тез тил топишадиган бўлиши лозим.

Мактабга қабул қилиниш учун нималар қилиш керак?

@editionuz манзилига қуйидаги ҳужжатлар юборилади:

1) маълумотнома (объективка, CV); унда контакт маълумотлар – телефон рақами ва электрон почта манзили (gmail’да) акс этган бўлиши шарт;

2) Ўзбекча ёзилган матн (чоп этилган ёки чоп этилмаган);

3) Русча ёки инглизчадан қилинган қисқа таржима (ўз хоҳишига кўра матн танлаб).

Қабул 20 ноябрга қадар давом этади. 25 ноябргача ғолиблар аниқланиб, ҳар бирига хабарнома йўлланади. Дарслар 1 декабрдан бошланади.

Ўқиш қанча давом этади?

Бир ой. Дарслар амалиёт кўринишида соат 11:00 дан 17:00 гача душанба—жума кунлари олиб борилади.

Агар бунга тайёр бўлсангиз, унда сизни кутамиз! Тезроқ ҳужжатларингизни топширинг. Бу — сизнинг имкониятингиз. Ундан эртага эмас, Бугун фойдаланинг!

*Мактаб Тошкент шаҳрида ташкил этилади!

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди