Бухорода ўқитувчи аёл деярли бутун синф ўқувчиларини калтаклади — видео

Бухоро шаҳридаги 4-мактабда ўқитувчи аёл уй вазифасини яхши бажармаган ўқувчиларнинг деярли барчасини калтаклади. Ҳолат тасвирланган видеони Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев эълон қилди.

Кадр: Telegram

Видеода ўқитувчи парталар қатори билан юриб бориб, ўқувчиларнинг уй вазифасини текширганини кўриш мумкин. У болалар вазифани бажарганидан кўнгли тўлмаган аёл уларнинг қулоқларидан тортган, гарданига, юзига урган, жумладан, қизларнинг ҳам.

«Ўқитувчи М.Воҳидова экан. Ўқувчиларнинг тана аъзолари кўкарган, қулоқлари йиртилган ҳолда ўқишмоқда. Болаларни уриб дарс ўтиш мумкинми? Халқ таълими вазирлиги ва бошқа идоралар буни назоратга олишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги таълим муассасасида ўқитувчи ўқувчини бўғгани, Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклагани тўғрисида хабар берганди. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб  ўқувчи қизни калтаклаганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди