Евроиттифоқ Алексей Навалнийни заҳарлашда гумонланган шахсларга санкциялар қўллади

Европа Иттифоқи кенгаши 2020 йил августда сиёсатчи Алексей Навалнийни «Новичок» билан заҳарлашда иштирок этган саккиз нафар гумоналнувчига санкциялар киритди, деб хабар беради Meduza.

Фото: The Village

Санкцияга учраганлар рўйхатидан кимёвий қуролни қўллаган ФХХ махсус гуруҳи ходимлари ҳисобланувчи Алексей Александров («Фролов»), Владимир Паняев («Алексеев»), Иван Осипов («Спиридонов»), Константин Кудрявсев («Соколов»), Станислав Макшаков, Владимир Богданов ўрин олган.

Бундан ташқари, чекловлар Федерал хавфсизлик хизмати Криминалистика институти директори Кирилл Василев ҳамда «Сигнал» илмий маркази раҳбари Артур Жировга ҳам тааллуқли — тергов маълумотларига кўра, улар «Новичок» гуруҳига кирувчи заҳарли моддани яратишда иштирок этган.

The Insifer ва Bellingcat’нинг 2020 йилги суриштирувлари даомида юқорида исмлари келтирилган ходимлар сиёсатчи Алексей Навалнийнинг заҳарланишига алоқадор деб келтирилган.

Аввалроқ Россиялик мухолифатчи Навальний колониядан туриб интервью берганди. Унда мухолифатчи Россиянинг асосий муаммолари ва колониядаги ҳаёт ҳақида гапирган.

Эслатиб ўтамиз, Москванинг Лефортово суди 22 март куни фирибгарлик ва судга ҳурматсизликда айбдор деб топилган мухолифат етакчиси Алексей Навалнийга нисбатан ҳукм чиқарганди. У суд томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўталиши белгиланган. Шунингдек, унга нисбатан 1,2 миллион рубль миқдорида жарима тайинланган.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди