Газ муаммоси ҳақида ёзган журналистга қўполлик қилган Учтепа ҳокимлиги матбуот котибига чора кўрилди

Журналист Азиза Қурбонова Facebookʼдаги саҳифасида ўзи яшайдиган Учтепа туманидаги маҳаллада газ босимининг пастлиги ҳақидаги пости остига ҳокимлик матбуот хизмати «халқ ғазабини қўзғатишни бас қилиш»га чақириб изоҳ қолдирганди. Учтепа ҳокимлиги мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Фото: Facebook / Тўра Тўраев

Маълум қилинишича, туман ҳокимлигининг Ташкилий кадрлар гуруҳи томонидан ўрганиш ўтказилиб, ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимлигининг расмий саҳифаси орқали туман ҳокимлиги матбуот котиби томонидан ҳис-ҳаяжонга берилиб, ёзган фикрлари танқид қилинган.

Туман ҳокимлиги матбуот котибининг соҳага қўшган ҳиссаси ва тумандаги бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни тезкорлик билан ёритиши ва бир неча республика ва халқаро танловларда эътироф этилгани, қолаверса, бундай эътирозли ҳолатларга муқаддам йўл қўйилмагани ва кўп йиллик тажрибаси инобатга олиниб, туман ҳокими томонидан унга огоҳлантириш берилган.

«Матбуот котибининг бундан кейинги фаолиятида туман ҳокимлиги номидан билдираётган фикрларида журналастик этикасига риоя этиши тушунтирилди. Туман ҳокимлиги журналистлар учун ҳар доим очиқ ва шаффоф эканлигини ва муаммоли вазиятларда тезкор муносабат билдиришини яна бир бор маълум қилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Андижонда ИИБ ходими журналистга куч ишлатиб, телефонини олиб қўйгани хабар қилинганди. Шунингдек, Мактабгача таълим вазири журналистга интервью бермаган эди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди