Ўзбекистон 10 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон январь-октябрь ойларида қиймати 903,3 миллион долларга тенг бўлган 1,4 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 192 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 10 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

  • мева ва резаворлар – 297 минг тонна;
  • қуритилган мева ва резаворлар – 35,7 минг тонна;
  • сабзавотлар – 733 минг тонна;
  • пиёз – 185,4 минг тонна;
  • карам – 135,2 минг тонна;
  • помидор – 65,8 минг тонна;
  • узум – 181 минг тонна;
  • майиз – 64,4 минг тонна;
  • ерёнғоқ – 15,6 минг тонна;
  • тарвуз-қовун – 134,3 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида 550 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилгани маълум бўлганди. Хусусан, Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини Қозоғистонга экспорт қилган — 447,3 минг тонна. Ундан кейин Россия (253,5 минг тонна) ва Қирғизистонга (93,3 минг тонна) экспорт амалга оширилган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди