Ўзбекистон БМТнинг Россия Украинага товон пули тўлаши ҳақидаги резолюциясига овоз беришда бетараф қолди

БМТ Бош ассамблеяси 14 ноябрь куни Украина бўйича ўзининг 11-фавқулодда сессияси ишини бошлади. Унда Украинага қарши бошланган урушдан жабр кўрганларга Россия томонидан товон тўлаш механизми тўғрисидаги резолюцияни қабул қилинди, деб хабар беради Deutsche Welle.

Фото: Reuters

Ҳужжат 94 давлатнинг қўллаб-қувватлови билан қабул қилинган, шунингдек, 13 та делегация қарши овоз берган бўлса, 73 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам бетараф қолган.

Фото: Twitter / UN_News

БМТ Янгиликлар хизматининг маълум қилишича, ҳужжатда Бош Ассамблея аъзоларига Россия «тажовуз» пайтида содир этилган халқаро ҳуқуқнинг ҳар қандай бузилиши учун жавобгар бўлиши кераклигини тан олишга таклиф қилинган, шунингдек, у етказилган зарарни қоплаши шарт.

Шу мақсадда ҳужжат халқаро механизмни яратишни назарда тутади, шунингдек, «Россиянинг халқаро ҳуқуқни бузувчи хатти-ҳаракатлари натижасида Украинадаги барча манфаатдор жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар, йўқотиш ёки зарарнинг ҳужжатлаштирилган далилларини рўйхатга олиш учун халқаро реестрни ташкил этиш тавсия этилади».

«Россия том маънода Украинани вайрон қилди. Россия кенг кўламли босқинининг биринчи куниданоқ бомбалар ташлаяпти, ракеталар учиряпти ва Украина шаҳар ҳамда қишлоқларига мавжуд барча қуроллардан ўққа тутмоқда, фабрика ва заводлар, турар жой бинолари, мактаблар, шифохоналар ҳамда болалар боғчаларига зарбаларни амалга оширмоқда», — дейди Украинанинг БМТдаги домий вакили Сергей Кисилца.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ўрталарида БМТ Бош Ассамблеяси «Украина ҳудудий яхлитлиги: БМТ низомига риоя қилиш» резолюциясини кўпчилик овоз билан қабул қилганди. Унда Россия Украинанинг тўртта ҳудудини аннексия қилгани қораланган. Ўшанда ҳам Ўзбекистон БМТда Россия Украина ҳудудларини аннексия қилишини қоралашдан тийилганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади