Президент маслаҳатчисининг лавозими ўзгарди
Турсинхан Худайбергенов Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев фармони билан Худайбергенов Турсинхан Айдарович Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Маълум қилинишича, у маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.
Аввалроқ Президент Администрациясида янги тайинлов амалга оширилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди