Қирғизистон парламентида Ўзбекистон билан чегара келишуви бўйича қонун лойиҳалари маъқулланди

Қирғизистон парламентининг Халқаро алоқалар қўмитаси қирғиз-ўзбек чегара келишуви ва Кампир Обод сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни маъқуллади. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «24.kg»

Маълум қилинишича, бир нечта депутатлар норозилик белгиси сифатида овоз беришда қатнашишдан бош тортган ва йиғилишни тарк этган. Залдан Чингиз Айдарбеков, Нилуфар Алимжанова, Адахан Мадумаров, Нуржигит Қодирбековлар чиқиб кетишган. Ерлан Кокулов учрашув бошида зални тарк этган. Яна иккита депутат йиғилишда қатнашмаган.

Қарорни қўмитанинг қолган етти аъзоси уч ўқишда қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 14 ноябрь куни мажлис бўлиб ўтганди. Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон томонлари ўртасидаги чегара бўйича қўшма протокол имзоланганди. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Ўзбекистон билан чегара масаласи тинч йўл билан ҳал қилинганини айтганди. Кейинроқ икки мамлакат ўртасидаги баҳсли ҳудудлар қандай тақсимланиши ҳақида Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси маълумот берганди. Қирғизистон аҳолиси Кампир Обод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши қатор норозиликлар билдирганди. Шунингдек, Қирғизистон парламенти Кампир Обод сув омборини Ўзбекистон билан биргаликда бошқариш ҳақидаги келишувни имзолагани ҳақида хабар берилган.

«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео