Самарқандда 4 балли зилзила содир бўлди
Самарқандда 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:58 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила координаталари: 39:81 градус шимолий кенглик; 65,56 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эписентри Тошкентдан 349 километр шимолий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Пахтачи туманида 4 балл, 8 километр;
- Кармана туманида 3 балл, 35 километр;
- Навоий шаҳрида 3 балл, 36 километр;
- Нарпай туманида 3 балл, 38 километр;
- Нуробод туманида 2-3 балл, 42 километр;
- Навбаҳор туманида 2-3 балл, 50 километр;
- Хатирчи туманида 2-3 балл, 53 километр;
- Қизилтепа туманида 2 балл, 55 километр;
- Муборак туманида 2 балл, 63 километр;
- Каттақўрғон туманида 2 балл, 65 километр.
Аввалроқ Ўзбекистонда бир кунда 3 марта зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.