Шавкат Мирзиёевга тадбиркорлик фаолиятини соддалаштириш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик фаолиятини соддалаштириш бўйича қилинаётган ишлар ишлар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензиялаш ва рухсат бериш, техник тартибга солиш, тариф ва нотариф тартибга солиш, мажбурий суғурта, давлат назорати, рақобатни ҳимоя қилиш, жавобгарлик ўрнатиш каби тартиб-таомиллар қисқартирилгани маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектининг устав фонди камайтирилаётганида кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш, электр энергияси ортиқча истеъмол қилинганида уни узиб қўйиш ва якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйиш жараёнлари бекор қилинади.

Шунингдек, 2025 йил 1 июлдан тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри тўлиқ ишга туширилади. Бу реестрга киритилмаган талаблар бўйича тадбиркорга нисбатан жавобгарлик белгилаш тақиқланади.

Бундан ташқари, юридик шахснинг иш ҳақлари ва бошқа даромадлари, улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги ҳужжатлар 75 йил давомида қоғоз ҳолида сақланиши керак бўлган тартиб бекор қилинди. Шу билан бирга, 2023 йил 1 январдан бошлаб солиқ органларига молиявий ҳисоботларни ҳар чоракда тақдим қилиш, 9 хил статистика ҳисоботларини топшириш амалиёти бекор қилинди.

Президент мутасаддиларнинг ахборотини тинглаб, ушбу фармон ижросини самарали ташкил этиш, Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини юритишни соддалаштириш, қулай бизнес муҳитини яратиш ишларини изчил давом эттиришга кўрсатма берди.

Аввалроқ Президент топшириғи билан тадбиркорларга бир қатор молиявий енгилликлар берилиши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди