Тошкент вилоятида 61 ёшли эркак танишига пистолетдан ўқ узди

Тошкент вилояти Пискент туманида 1961 йилда туғилган эркак танишига пистолетдан ўқ узиб, жароҳатлади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 13 ноябрь куни тахминан соат 21:00 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани «Лолаариқ» маҳалласи ҳудудида 1961 йилда туғилган А.Т. таниши 1990 йилда туғилган А.У.ни ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида номаълум русумли ўқ отар қуролидан отиб жароҳатлаб, воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда А.У. қориннинг ўнг томон пастки қисмини ўқ-отар қуролнинг ўқи тешиб кириши, қорин бўшлиғи ички аъзоларининг жароҳатланиши ташхиси билан Пискент тумани тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Шунингдек, кўрилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида жиноятни содир этишда гумонланган А.Т. қўлга олиниб, воқеа жойидан рўйхат рақами ўчирилган, келиб чиқиши номаълум бўлган 9мм ПМ жанговар тўппончаси, икки дона ўқ ҳамда бир дона отилган гильза далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

«Номаълум ўқ отар қуролини келиб чиқиши ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда», дейилади вазирлик ахборотида.

Аввалроқ Тошкентда «ГАИ» тўхтатган машинадан қурол топилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида тўппонча ва ўқларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган