Тошкентда UNESCO’нинг минтақавий маркази очилади

Тошкентда ўтаётган Кичик ёшдаги болаларга тарбия ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси доирасида Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унда Ўзбекистон билан БМТ тизимидаги ушбу нуфузли институт ўртасидаги конструктив ва самарали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, шерикликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилди. Мамлакат дастури ва қабул қилинган «йўл харитаси»га мувофиқ қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон илк бор Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш халқаро қўмитасининг аъзоси этиб сайланди. Бахшичилик санъати ва лазги рақси номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда тарихий мерос объектларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси фаолияти ва Минтақавий гуманитар ҳамкорлик бўйича «Хива жараёни» йўлга қўйилди.

UNESCO, шунингдек,  мамлакатнинг қишлоқ жойларида профессионал таълим тизимини ривожлантиришга техник кўмак кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Учрашувда Одри Азуле Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш, болаларга тарбия ва таълим бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади ҳамда улар, халқаро миқёсда солиштирилганда, энг самарали бўлаётганини таъкидлади.

Бош директор мактабгача таълимни ривожлантириш масалаларига бағишланган Тошкент халқаро конференцияси муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Янги Мамлакат дастурини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент шаҳрида UNESCO’нинг минтақавий марказини очишга, шунингдек, самарали ҳамкорлик доирасида қўшма ташаббус ва илғор лойиҳаларни илгари суриш бўйича янгиланган «йўл харитаси»ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди