Тошкентда уятсиз фото ва видеоларини тарқатган блогер қиз қамалди

Ижтимоий тармоқларда блогер С.С.нинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда тасвирга олинган видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар судлари блогер 5 суткага қамалганини маълум қилди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, 2022 йил 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида С.С. (2001 йилда туғилган)га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.

Иш ҳужжатларига кўра фуқаро Н.У.нинг Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғига ёзган ариза юзасидан ўтказилган текширув натижасида С.С. ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ўзининг иштирокидаги видео ва расмларни жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жойлаштириб, жамоат тартибини бузиб, фуқароларнинг ўринли эътирозларига сабабчи бўлган.

Суднинг қарори билан С.С.га 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

«Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкинлиги маълум қилинади», дейилади хабарда.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди