Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тўхтатилди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги айрим ҳудудларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent МЧЖга таяниб, туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича Феруза ва БУЗ-2 мавзеларининг иссиқлик таъминотини 2-сонли иссиқлик марказидан 1-сонли иссиқлик марказига ўтказиш муносабати билан 15 ноябрь куни соат 09:30 дан соат 19:00 гача қуйидаги манзилларда вақтинча иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тўхтатилган:

  • «Баҳор» МФЙ;
  • «Катта Яланғоч» МФЙ;
  • «Шалола» МФЙ;
  • «Камолот» МФЙ;
  • «Янги Камолот» МФЙ.

Феруза МФЙ ҳудудидаги куп қаватли уйлар, мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларида босқичма-босқич иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилади.

«Иссиқлик таъминотини меъёрий даражага етказиб олиш бир мунча вақт талаб қилади. Амалий ишлар зудлик билан амалга оширилиб, иссиқ сув таъминоти қайта тикланади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Миробод, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим кварталларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда