Зеленский Россияга асирларни «барчани барчага» формуласида алмашиш таклифини берди

Украина президенти Владимир Зеленский G20 саммитида видеомурожаат билан чиқиб, Россия билан асирларни «барчани барчага» формуласида алмашиш таклифини билдирди, деб хабар беради AFP.

Фото: Украина президентининг офиси

Қайд этилишича, Зеленский ўз видеомурожаати давомида хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги битим лойиҳасини яратиш таклифини билдириб, Россия қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини талаб қилган.

Зеленскийга кўра, Россия билан можарони «тўхтатиш мумкин бўлган вақт келди». Шу билан бирга, Украина президенти бошқа давлатларни Киевдан «виждон билан муроса қилиш»ни талаб қилмасликка чақирган. «Украинага виждон, суверенитет, ҳудуд ва мустақиллик билан муроса қилиш бўйича таклифни бериб бўлмайди», — дейди у.

Зеленскийнинг ҳисоблашича, дон битимини 19 ноябрда тугайдиган муддатидан кейин узайтириш мумкин. Шунингдек, у мазкур битимни Николаев вилоятига қадар кенгайтириш таклифини илгари сурган.

Украина президенти «Катта еттилик» давлатларининг Россия нефтига нарх чегарасини белгилаш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, G20 саммитига Путин ҳам, Зеленский ҳам таклиф этилган. Октябрь ойида Индонезия ҳукумати иккала президент ташриф буюришга рози бўлганини, бироқ «Украина ва Россия ўртасидаги уруш сабаб вазият чигал»лигини таъкидлаганди. Аввалроқ Зеленский G20 саммитида онлайн форматда қатнашиб, нутқ сўзлаши маълум бўлганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото