Зеленский урушни тўхтатишнинг 10 та шартини маълум қилди — рўйхат

Украина президенти Владимир Зеленский G20 давлатлари саммитидаги видеомурожаатида урушни тугатиш учун зарур шартларни эълон қилди.

Фото: Укринформ

Индонезиянинг Бали шаҳрида ўтказилаётган саммит иштирокчиларига йўлланган мурожаатда Зеленский 10 та бандни келтириб ўтган. Булар:

  • радиациявий ва ядровий хавфсизлик;
  • озиқ-овқат хавфсизлиги;
  • энергетика хавфсизлиги;
  • барча асирларнинг озод этилиши ва депоратацияси;
  • БМТ Низомига риоя қилиш ва Украина ҳудудий яхлитлиги ҳамда дунёдаги тартибни қайта тиклаш;
  • Россия қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши ва жанговар ҳаракатларнинг тўхтатилиши;
  • адолатнинг тикланиши;
  • экоцидга қарши туриш;
  • эскалацияга йўл қўймаслик;
  • урушнинг тугашини белгилаш.

«Украинча тинчлик формуласи мавжуд. Украина, Европа ва дунё учун тинчлик. Шу билан бирга, тинчликни ҳақиқатда кафолатлаш учун амалга ошириш мумкин бўлган қарорлар жамланмаси бор», — дея таъкидлайди Украина етакчиси.

Зеленскийнинг ҳисоблашича, Россия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тасдиқлаши, мамлакат ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиши ва етказилган зарар учун товон тўлаши керак.

«Урушга қарши барча чоралар киритилгач, унинг тугагани тўғрисидаги ҳужжат томонлар томонидан имзоланиши керак», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Зеленский Россияга асирларни «барчани барчага» формуласида алмашиш таклифини берганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди