Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 643 нафар депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларида уларнинг барчаси қатнашган. Қўшма мажлисда депутатларнинг 641 нафари номзодни ёқлаб овоз бергани маълум қилинган ва Зойир Мирзаев мутлақ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қўшма йиғилишда Зойир Мирзаев сўз олиб, билдирилган ишонч учун халқ вакилларига миннатдорлик билдирган. Халқ депутатлари Тошкент вилояти, туман ва шаҳарлари Кенгашининг қўшма мажлиси шунинг билан ўз ишини якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь охирларида Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланганди. «Яхшироқ номзод бўлса, кўриб чиқишга тайёрман», деган эди ўшанда президент.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими Зойир Мирзаев 18 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди